Никита Рафалович Осиё ўйинлари ғолиби!

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида таэквондо баҳсларида ҳамюртимиз Никита Рафалович финалга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Финал жангида у Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Хва Жун Лини сўнгги сонияларда мағлуб этиб (18:15 ҳисобида), Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Шу тарзда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига иккинчи олтин медал қўшилди.