Осиё ўйинлари. Велоспортчимиз ҳам совриндор бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида велоспортчимиз ҳам Ўзбекистон ҳисобига битта медал келтирди.

Мурод Холмуродов шоссе баҳсларида совриндор бўлди. Ҳамюртимиз 40 км масофани 57:10.52 кўрсаткич билан босиб ўтди ва терма жамоамизга навбатдаги кумуш медални тақдим этди.