«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Жиддага доимий қатновларини амалга оширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (МАК) 2018 йилнинг 28 октябридан бошлаб Тошкент-Жидда-Тошкент маршрути бўйича ҳафтасига икки маротаба доимий қатновларини амалга оширади.

Тошкентдан Жиддага ва Жиддадан Тошкентга рейслар «Boeing 767» самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади: (маҳаллий вақт):

HY-335 Тошкент 17:50 – Жидда 21:00

Сешанба ва Якшанба: HY-336 Жидда 22:30 – Тошкент 05:10+1

Қайд этамиз, авваллари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Жиддаг бўладиган парвозларни «Ҳаж» дастури асосида чартер рейслар орқали амалга оширарди.