Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макроннинг учрашуви бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Музокарада Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлат раҳбарларининг музокаралари давом этмоқда.