Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг мажлиси бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувлар чоғида 2018 йилда ўтказилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда келаси йил учун бажариладиган ишлар белгилаб олинди.

Мажлис дўстона вазиятда ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди.

Тадбир якунида Баённома имзоланди.

Қўшма комиссиянинг кейинги мажлиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтади.