Марказий банк депозит аукциони ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 12 декабрь куни Марказий банк томонидан депозит аукциони ўтказилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар беради.

Аукцион натижаларига кўра, 7 та тижорат банкининг 449 млрд. сўм маблағи жалб қилинган бўлиб, шундан, 346 млрд сўм — 16 фоиз ставка билан 2 ҳафталик депозитларга, 103 млрд. сўм — 17 фоиз ставка билан 1 ойлик депозитга жойлаштирилди.