Минтақадаги илк блокчейн-академияси Ўзбекистонда бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Spot» манбасининг келтиришича, мамлакатимизда минтақадаги биринчи блокчейн-академияси ташкил этилади. Тегишли меморандум Республика олий бизнес мактаби ва Кореянинг KOBEA GROUP томонидан имзоланган.

Хабарга кўра, Академия мамлакат ва хорижда бундай мутахассислар етишмаётганини ҳисобга олиб, ноёб лойиҳа бўлишни ваъда қилди. Таълим жараёнига соҳа бўйича етакчи мутахассислар, шу жумладан, хорижий мутахассислар жалб қилинади.

Криптоактивларга қизиққан барча шахслар, банклар ва молиявий муассасалар ходимлари, финтех соҳасидаги мутахассислар блокчейн, крипто ва бошқа рақамли активларнинг барча жиҳатлари бўйича таълим олишлари мумкин. Криптоактивларни сақлаш ва улардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш масаласи устувор бўлади.

Маълум қилинишича, мутахассислар 2021 йилгача ўқитилиши керак бўлади.