Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 33 миллион 254 минг 100 кишига етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат статистика қўмитаси расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 33 миллион 254 минг 100 кишини ташкил этиб, 2018 йилда 597минг 400 кишига ёки 1,8 фоизга ўсди.

Унга кўра, шаҳар аҳолиси сони 16,805 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5%), қишлоқ аҳолиси сони эса 16,449 млн кишини (49,5%) ташкил этди.

Аҳоли зичлиги бўйича таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон бўйича 1 кв кмга 74,1 киши тўғри келмоқда. Аҳолининг энг зич жойлашуви Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидир.