Депутат Қозоғистонда мамлакат номини ўзгартириш таклифи билан чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутати, «Ак жол» Қозоғистон Демократик партияси фракцияси раҳбари Озод Перуашев депутатлик сўровини маълум қилди, унда мамлакат расмий номини Қозоқ Республикасига ўзгартириш таклифи бор. Бу ҳақда РИА Новости таянган ҳолда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

«Биз ҳукуматга «Қозоғистон Республикаси» расмий номини киритиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилдик», - деди Перуашев журналистларга. Унинг таъкидлашича, бу таклиф унинг фракцияси аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, «Қозоғистон» сўзи норасмий суҳбатда ва ёзишмаларда ишлатилиши мумкин. «Биз шу пайтгача ишлатиб келинган «Қозоғистон» номи билан бирга, расмий муомалага «Қозоқ Республикаси» номини киритиш лозимлиги ҳақида гапиряпмиз. Бизнинг фракция фикрича, бу масала ҳукумат томонидан кўриб чиқилиши керак», - дея қўшимча қилиб ўтди Перуашев.