Cоф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,39 млрд долларни ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Марказий банк расмий сайтида келтрилган маълумотга кўра, 1 январда соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,39 млрд долларни ташкил этди. 2018 йилнинг декабрь ойида унинг ҳажми йил давомидаги энг юқори ўсишни қайд этиб, 1,1 млрд долларга ошганди.

Декабрь якунлари бўйича ялпи олтин-валюта захиралари 1 млрд доллардан зиёдроққа ўсиб, 27,8 млрд долларни ташкил этди. Ундан хорижий валютадаги активлар ҳажми — 12,44 млрд доллар, монетар олтин — 14,64 млрд доллар.

Йил давомида эса соф олтин-валюта захиралари 173 млн долларга, ялпи олтин-валюта захиралари — 995 млн долларга камайган.

Марказий банк буни олтин нархининг 1296,50 дан 1281,65 долл/тр унцияга пасайгани билан изоҳлади. Нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири -160,7 млн долларни ташкил этди.