2018 йилда темирйўлчилар томонидан 6 та метро поезди янгидан модернизация қилиниб, фойдаланишга топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ томонидан йўловчи вагонларини сифатли ва замонавий тарзда таъмирлаш, ҳар томонлама жаҳон стандартларига жавоб берувчи янги вагонларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шунингдек, бу ерда йўловчи вагонлари тубдан қайта таъмирланади. Ички қисми замонавий дизайн асосида безатилади. Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратилади.

2018 йилда, темирйўлчилар томонидан 6 та метро поезди (24 та вагон) янгидан модернизация қилинди ва фойдаланишга топширилди. Эътиборлиси, жорий йилда 7 та ана шундай поездни (28 та  вагон) тубдан таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, айни кунларда 1 та таркиб (4 вагон) шай ҳолатда ва мертополитенда синовдан ўтказилмоқда. Энг муҳими яроқлилик муддати тугаган вагонлар умри 15 йилга узайтирилмоқда.

Қувонарлиси, метро вагонларини модернизация қилиш жараёнида ишлатиладиган бутловчи қисмларнинг (вагон тележкалари ва ички жиҳозлар) 30-40%  ушбу заводнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда. “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” аксиядорлик жамияти томонидан 2014 дан 2018 йилгача бўлган даврда жами 14 та метро поэзди яъни 56 та вагон модернизация қилинди.