"Euronews"нинг "Ўзбекистондан откриткалар" дастури давом этомоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Euronews телеканали орқали эфирга узатилаётган “Ўзбекистондан откриткалар” туркумидаги репортажларнинг навбатдаги сони қадимий Хивага бағишланди.

11 январдан бошлаб намойиш этилаётган репортажда Ичанқалъа ва Калта-Минор тарихий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилинади. Видеорепортажни телеканалнинг сайти euronews.com ҳамда «Ўзбектуризм» МК нинг сайтида томоша қилиш мумкин. Намойишлар 17 январга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистондан откриткалар” туркумидаги репортажларнинг илк сонида Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси ҳақида видеоролик тақдим этилган эди.