АҚШ идоралараро гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АҚШ идоралараро гуруҳининг икки томонлама маслаҳатлашувлар учун Марказий Осиёга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар беради.

Гуруҳ АҚШнинг минтақага узоқ муддатли садоқати, шунингдек Афғонистондаги сўнгги воқеаларни ҳар бир пойтахт шаҳардаги ҳукумат мулозимлари билан муҳокама қилади.

18-22-июль кунлари Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилнинг биринчи ўринбосари Лорел Миллер Афғонистонга оид икки томонлама маслаҳатлашувлар учун идоралараро жамоанинг Қоғоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташрифига бошчилик қилади.

Марказий Осиёдаги ҳамкорларимизнинг илтимосига биноан йўлга қўйилган бундай маслаҳатлашувлар ўтган олти йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Унда АҚШ ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, Афғонистондаги сўнгги сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар, хавфсизлик ва халқаро ёрдамни кучайтириш каби мавзулар муҳокама этилади.

Америка Қўшма Штатлари келгусида Марказий Осиёдаги шериклари билан минтақавий муаммолар ва хатарларни бартараф этиш ҳамда хавфсизлик ва барқарорлик бўйича яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ниятидадир.