Технологиялар

Азим Ахмедхаджаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди
2018-й. 20-февраль 15:33
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5351 сонли фармонига мувофиқ, Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
2017 йилги ўсиш суръатларида АКТ соҳаси пешқадам
2018-й. 09-февраль 15:49
Ахборот ва коммуникация технологиялари соҳаси бугунги кунда жаҳон иқтисодиётининг жадал ривожланаётган соҳаларидан биридир. Иқтисодий ўсиш ва иқтисодиёт тармоқларини юксалтирувчи, ҳаракатга бошловчи кучга айланган мазкур йўналиш барча соҳаларнинг иқтисодий жараёнларини сезирлари даражада ўзгартириб, янги босқичга кўтармоқда. Шунингдек, ахборот технологияларининг ривожи — инсоннинг ақлий меҳнати, илм ва тафаккурининг меваси бўлган ахборот ҳамда маҳсулотларга асосланган янги турдаги иқтисодиётнинг ташкил топиши учун ҳам замин яратмоқда.
CLICK компаниясининг “Автотўлов” хизмати UZMOBILE GSM абонентлари учун ҳам ишга тушди!
2018-й. 09-февраль 15:48
«Ўзбектелеком” АКнинг “УзМобайл” филиали билан CLICK компаниясининг ҳамкорлиги кенгайганлиги ва UZMOBILE мобил операторининг GSM тармоғидаги абонентлари учун “Автотўлов” хизмати жорий қилинганини мамнуният билан хабар қиламиз!
IUT нинг тўртинчи босқич талабалари йирик компанияларида амалиёт ўташни бошлади
2018-й. 07-февраль 11:14
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг тўртинчи босқич талабалари Ўзбекистоннинг йирик компанияларида амалиёт ўташни бошлади.
АКТ вазирлигида Бутунжаҳон банки билан учрашув бўлиб ўтди
2018-й. 06-февраль 15:18
АКТ вазирлигида Бутунжаҳон банкининг юртимизга ташриф буюрган махсус вакиллари гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур делегация мамлакатимизда "Рақамли Марказий Осиё -- Жанубий Осиё" (Digital CASA) лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш юзасидан ташриф буюрган. Бутунжаҳон банки вакиллари ташрифлари жараёнида Ўзбекистондаги рақамли ривожланиш ҳолати ва натижалар хусусида ҳам музокаралар олиб боришмоқда.
Президент виртуал қабулхонаси дастурий тизимининг янги талқини ишга тушди
2018-й. 02-февраль 15:05
Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органларига ариза, шикоят ва таклифлар билан мурожаат қилиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқариш юзасидан барча имкониятлар яратилган.
Депутатлар Инновацион ғоялар ярмаркасини ташкил этишмоқда
2018-й. 01-февраль 11:16
Бугун мамлакатимизда инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш уларни ҳаётга тадбиқ этиш давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда. Ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли илм аҳлига изланишлар олиб боришлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Улар ўз ғоя ва ташаббусларини амалиётга жорий этиб, республикамиз иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшаяптилар.
IUT ва “Exadel Inc.” дастурчиларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
2018-й. 31-январь 17:43
“Exadel Inc.” компанияси делегацияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрди.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ривожига бағишланди
2018-й. 10-январь 16:45
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 9 январь куни ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
“Beeline” Буюк Британияда роуминг географиясини кенгайтирмоқда
2018-й. 08-январь 16:37
Энг йирик алоқа оператори “Beeline” Буюк Британияда роуминг географиясини кенгайгани ҳақида хабар беради. Hutchison 3G UK компанияси билан имзоланган шартномалар натижасида, “Beeline” абонентлари CAMEL-роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин.


Реклама

МБ валюта курслари: 20.02.2018 й.

8182.73 -0.068%
10158.86 +1.005%
145.10 +2.937%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ