Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси — жаҳон чемпиони!
2018-й. 17-май 16:58
Россияда ўтказилган меҳрибонлик уйлари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб чиқди.
Шоҳжаҳон Эргашев WBA International камарини қўлга киритди
2018-й. 30-апрель 11:30
Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги 12-жангини ўтказиб, хитойлик рақиби Жиминг Вангни 100:90, 99:91, 100:90 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, WBA International камарини қўлга киритди.
"Реал Мадрид" академияси менежерлари Тошкентга ташриф буюради
2018-й. 25-апрель 11:12
Хабарингиз бор, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашув ўтказган эди.
Ўзбекистон ОТЖ дастлабки ўртоқлик ўйинида Кенияга мағлуб бўлди
2018-й. 24-март 15:26
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида Кения олимпия терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Учрашувда рақибларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўзбекистон Сенегал терма жамоаси билан дуранг ўйнади
2018-й. 24-март 15:25
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашда Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Сенегал терма жамоасига қарши ўйин ўтказди.
«Facebook»даги «Maslahat.uz» гуруҳи «Пахтакор» фан-клубига таклиф билан чиқди
2018-й. 02-март 14:07
«Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Maslahat.uz» (https://www.facebook.com/groups) гуруҳида Мурод Холмирзаев «Пахтакор» клуби фан-клуби ҳамда ашаддий мухлисларига ўзига хос мурожаат ва таклиф билан чиқди. Қуйида ушбу таклифни эътиборингизга ҳавола этамиз.
ЎФА янги бош мураббий билан келишувга эришди
2018-й. 23-февраль 16:31
Хабарингиз бор, аввалроқ футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун хориждан кучли мураббий олиб келиниши ҳақида маълум қилинганди. Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун эрта тонгда янги бош мураббий билан бошланган музокараларни ниҳоясига етказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетди.
ЎФА «Навбаҳор» ва «Бунёдкор»ни 500 млн. сўмдан жаримага тортди
2018-й. 23-февраль 16:27
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитаси бюроси қарори асосида (қарор қабул қилинган пайтда Ўзбекистон футбол федерацияси) «Навбаҳор-Лочинлари» клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йилга ва «Бунёдкор» клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев бутунлай футболдан четлатилганлигига қарамай, клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушганлиги, бу билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитаси бюроси қарорларини бузганлиги учун ижроқўм бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли қарорига кўра «Навбаҳор-Лочинлари» ҳамда «Бунёдкор» футбол клубларининг ҳар бирига 500 миллион сўм миқдорида жарима солинганлиги ҳақида хабар чиққан эди.
Футбол бўйича ЖЧ Кубоги Ўзбекистонга келди
2018-й. 07-февраль 11:18
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Coca Cola компанияси билан ҳамкорликда FIFA World Cup Trophy Tour доирасида жаҳон футболининг бош мукофоти биринчи марта Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар беради.
Ўзбекистон Вьетнамни енгиб, чемпионликка эришди
2018-й. 29-январь 15:11
Хитойда 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финали ўз якунига етди. Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. 8-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Рустам Ашурматов боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Кейин Вьетнам терма жамоаси ҳужумчиси Нгуень Хай жаримадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.


Реклама

МБ валюта курслари: 19.06.2018 й.

7883.99 -0.321%
9150.95 -1.668%
124.89 -1.444%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ