Ўзбекистон

Жорий йил 70дан ортиқ кўчаларни таъмирлашга 150 млрд сўм маблағ ажратилади
2019-й. 20-февраль 02:34
Жорий йилнинг декабрига қадар пойтахтдаги 70дан ортиқ кўчаларида таъмирлаш ишлари бажарилади. Марказий кўчалар ва ички йўлларнинг жами 35077 квадрат метр майдони таъмирланади.
Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 28 феврал куни Тошкент шаҳрида чақирилади
2019-й. 20-февраль 01:51
Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг самарадорлигини таъминлашга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ижро этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилган.
Жигарни кўчириб ўрнатишда янгича ёндошув
2019-й. 20-февраль 01:44
Ўзбекистон делегацияси вакиллари “Жигарни кўчириб ўрнатишда янгича ёшдошув: Олдинга сари олға” деб номланган Халқаро конференцияда иштирок этди. Унда тиббиёт соҳасидаги 300 нафарга яқин ҳиндистонлик ва халқаро мутахасассислар тажриба алмашиб, ҳамкорлик бўйича келишиб олдилар.
Ўзбекистон-Исроил сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди
2019-й. 20-февраль 01:18
Учрашувда таъкидланганидек, икки томон ҳам сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, туризм, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Исроил мунтазам мулоқоти, трансмиллий таҳдидларга қарши курашишга муҳим аҳамият қаратади, парламентлараро алоқалар, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғидан-тўғри ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштиришга қизиқиш билдиради.
Сирдарё вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди
2019-й. 20-февраль 01:13
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг саноат ва хизмат кўрсатиш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётгани, қишлоқ туманларда саноат деярли йўқ эканини қайд этди. Шу боис махсус ишчи гуруҳ юборилиб, 342 та ўрта ва йирик инвестиция лойиҳалари дастури ишлаб чиқилганини таъкидлади.
Сирдарёда минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи йирик кимё мажмуаси қурилади
2019-й. 20-февраль 01:10
Умумий қиймати 600 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур заводда йилига 400 минг тонна аммиак, 660 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. АҚШ ва Япониядан энг замонавий технологиялар келтириб ўрнатилади, «ноу-хау»лар қўлланилади. 500 доимий иш ўрни яратилади.
Гулистонда янги мавзе барпо этилмоқда
2019-й. 20-февраль 01:05
Шаҳарнинг янги қиёфаси “Буюк келажак” мавзесида ёрқин намоён бўлади. Ўтган йили бу ерда намунали лойиҳа асосида 5 қаватли 8 та уй фойдаланишга топширилди. Яна 7 қаватли, 420 хонадондан иборат 10 та уй қурилиши давом этмоқда.
Ховос туманининг янги маркази бунёд этилади
2019-й. 20-февраль 00:58
«Мирзачўл тажрибаси» асосида Ховос шаҳарчасининг янги маркази бунёд этилиши режалаштирилган. М-39 автомобиль йўли бўйидаги 42 гектар ҳудудда комплекс қурилиш ишлари лойиҳалаштирилган. Унга мувофиқ, бу ерда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бинолари, давлат хизматлари агентлиги, тижорат банклари, турар жойлар, мактаблар, истироҳат боғи, хотира майдони, кинотеатр, кутубхона, масжид, бозор, савдо ва маиший хизмат шохобчалари қурилади. Йўл инфратузилмаси ривожлантирилиб, аҳоли ва транспортлар учун қулайликлар яратилади.
2019-2020 йилларда болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари ташкил этилади
2019-й. 19-февраль 13:27
2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари ташкил этилади.
Президент Сирдарёга ташриф буюрди
2019-й. 19-февраль 13:16
Давлатимиз раҳбари бу ерда “Сирдарё универсал ойна” корхонаси фаолияти, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари учун шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.


Реклама

МБ валюта курслари: 19.02.2019 й.

8392.20 -0.035%
9477.31 -0.344%
126.25 -1.112%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ