Ўзбекистон

Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунё бўйича 43-ўринни сақлаб қолди
2016-й. 28-июль 16:45
2015-йил якунларига кўра, Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунё бўйича 43-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Жаҳон банки маълум қилди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари учрашишди
2016-й. 28-июль 16:30
2016-йилнинг 27-июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубейр билан музокаралар олиб борди.
“Bravo Pharmaceuticals” компанияси IUT талабаларига грантлар тақдим этади
2016-й. 27-июль 17:24
2016-йилнинг 27-июль куни Ҳиндистоннинг «Bravo Pharmaceuticals» компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) билан томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ўзаро англашув тўғрисида меморандумни имзолади. Мазкур ҳужжатни IUT ректори Шерзод Шерматов ва “Bravo Pharmaceuticals” компанияси Бош директори Ракеш Пандей имзолашди.
Исмат Нусуров Шаҳрисабз тумани ҳокими этиб тайинланди
2016-й. 27-июль 17:21
Қашқадарё вилояти ҳокимининг Қарорига асосан Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Матбуот хизмати хабар беради.
1-август куни Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
2016-й. 27-июль 16:57
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2016-йилнинг 1-август куни пойтахтимиздаги айрим кўчалар бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланишини маълум қилади.
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ сессиясида иштирок этди
2016-й. 26-июль 10:39
2016-йилнинг 23-25-июль кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) Ўзбекистон раислиги остида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларнинг иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича Ислом комиссиясининг 39-сессияси бўлиб ўтди.
ТИВда Афғонистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2016-й. 26-июль 10:33
2016-йилнинг 25-июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Фавқлодда ва Мухтор Элчиси Сайид ШаҳобиддинТимурий билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўсимлик дунёси жамоатчилик муҳофазасида бўлсин
2016-й. 25-июль 16:58
Парламент қуйи палатасида “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамаси жараёнида сиёсий партиялар фракциялари ўртасида позицион тортишувлар ва баҳс-мунозаралар кузатилмоқда.
Bravo Pharmaceuticals ва IUT ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишади
2016-й. 25-июль 12:30
Ҳиндистоннинг «Bravo Pharmaceuticals» компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан соғлиқни сақлаш соҳасига инновацион ечимларни татбиқ этиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишади.
“Bravo Pharmaceuticals” ва “Онкология маркази” меморандум имзолашди
2016-й. 25-июль 12:28
Ҳиндистоннинг “Bravo Pharmaceuticals” компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Республика Онкология илмий маркази” ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди.


Реклама

МБ валюта курслари: 17.04.2018 й.

8077.26 -0.219%
9960.07 +0.236%
128.01 -8.151%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ