Ўзбекистон

Вазирларнинг 2017-йилги “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” учрашуви Ўзбекистонда ўтказилади
2016-й. 05-октябрь 10:44
Европа Иттифоқи Матбуот хизматининг хабар беришича, Вазирларнинг 2017-йилги “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги 13-минтақалараро учрашуви Ўзбекистонда ўтказилади.
Ўзбекистон Элчиси РФ МСК раҳбари билан учрашди
2016-й. 05-октябрь 10:43
Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Баҳром Ашрафхонов 2016-йилнинг 4-октябрь куни Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова билан учрашув ўтказди.
Абдулазиз Кoмилов “МО–ЕИ” шаклидаги минтақалараро учрашувда иштирок этди
2016-й. 05-октябрь 10:43
2016-йилнинг 4-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги минтақалараро учрашувда иштирок этди.
O‘zLiDeP Шавкат Мирзиеёвни қўллаб-қувватлаш учун имзо тўпламоқда
2016-й. 04-октябрь 18:14
Маълумки, Марказий Сайлов комиссиясининг 9-сентябрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 4-декабрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Шу муносабат билан айни пайтда ушбу муҳим тадбирни юқори савияда ташкил этиш борасида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жаҳон банки делегацияси Тошкентда ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди
2016-й. 04-октябрь 18:14
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов 2016-йилнинг 3-октябрь куни жаноб Жан-Питер Олтерс раҳбарлигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашув ўтказди.
Наманган вилоятидаги “Ягона дарча” туман маркази қуёш батареялари билан таъминланди
2016-й. 04-октябрь 18:12
Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани ҳокимияти қошидаги “Ягона дарча” туман марказига йилига 5,5 киловатт/соат электроэнергия қувватига эга қуёш батареялари ўрнатилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди
2016-й. 04-октябрь 10:38
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Бу ҳақда Қирғизистон Ҳукумати Матбуот хизмати хабар беради.
Тошкентда Ўзбекистон божхона қонунчилигининг Киот Конвенцияси билан мутаносиблиги бўйича семинар бошланди
2016-й. 04-октябрь 10:37
2016-йилнинг 4-октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигининг Киот Конвенцияси билан мутаносиблиги бўйича уч кунлик семинар бошланди.
Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлиси
2016-й. 03-октябрь 18:23
2016-йилнинг 3-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди
O‘zLiDePнинг барча туман (шаҳар) ташкилотларида конференциялар бўлиб ўтмоқда
2016-й. 03-октябрь 18:20
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ шу кунларда партия туман (шаҳар) Кенгашларининг конференциялари ўтказилмоқда. Тадбирларда партия вилоят Кенгашлари конференцияларига делегатларни сайлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида партиямизнинг муносиб иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.


Реклама

МБ валюта курслари: 19.02.2019 й.

8392.20 -0.035%
9477.31 -0.344%
126.25 -1.112%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ