Ўзбекистон

Ўзбeкистон ва Польша ўртасидаги битим кучга киради
2016-й. 27-сентябрь 19:26
2016-йилнинг 26-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Полша Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Ушбу ҳужжат 2015-йилнинг 10-сентябрь куни Варшава шаҳрида имзоланган.
Ўзбекистон Бош вазирининг виртуал қабулхонаси очилди
2016-й. 25-сентябрь 15:55
Ўзбекистон ҳукумат порталида мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси очилди. Ҳозирча веб-сайт тест режимида ишламоқда.
“Election Times” Ўзбeкистонда бўлажак прeзидeнт сайловлари ҳақида
2016-й. 25-сентябрь 15:52
Айни пайтда мамлакатимизда жорий йил 4-декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Давлатимиз учун жуда муҳим бўлган ушбу сиёсий тадбир хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Абдулазиз Камилов Қувайт ТИВ раҳбари билан учрашди
2016-й. 25-сентябрь 15:43
2016-йилнинг 23-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида Ўзбекистон Республикаси делегациясига бошчилик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ню-Ёрк шаҳрида Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон ва БАА ТИВ раҳбарлари музокара ўтказишди
2016-й. 25-сентябрь 15:42
2016-йилнинг 23-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Заид Ал Наҳаян билан учрашув ўтказди.
ИҲТ Бош котиби билан учрашув
2016-й. 25-сентябрь 15:26
2016-йилнинг 23-сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди.
Абдулазиз Камилов ИҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида иштирок этди
2016-й. 25-сентябрь 15:23
2016-йилнинг 22-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ишида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида иштирок этди.
Си Цзиньпин: ХХР Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди
2016-й. 25-сентябрь 15:18
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Элчи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларининг мамлакатимиз раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди.
МСК  4 та сиёсий партияларга сайловда иштирок этишга ижозат берди
2016-й. 24-сентябрь 19:06
Жорий йилнинг 23-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М. Абдусаломов бошқарди.
Очиқлик ва ошкоралик сайловнинг муҳим шарти
2016-й. 24-сентябрь 18:36
2016-йил 21-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Uzreport” ахборот агентлиги билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ёритиш тўғрисида икки томонлама битимлар имзолади.


Реклама

МБ валюта курслари: 19.02.2019 й.

8392.20 -0.035%
9477.31 -0.344%
126.25 -1.112%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ