Ўзбекистон

Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди
2019-й. 18-февраль 01:09
Ариза берувчи давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этади ҳамда марказ ходими томонидан электрон сўровнома тўлдирилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини онлайн алмаштириш мумкин
2019-й. 18-февраль 01:00
Фуқаролар жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун мурожаат этишлари мумкинлиги, бунда уларнинг фотосуратлари Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасидан автоматлаштирилган тизим орқали олиниши (мазкур фотосурат мурожаатчини қониқтирмаган тақдирда, ўзи келган ҳолда фотосуратга тушиши мумкин) кўрсатилган.
Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
2019-й. 17-февраль 02:47
Давлат хизмати бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказида ўзи келган ҳолда амалга оширилади ҳамда марказ ходими томонидан электрон шаклда сўровнома тўлдирилади.
Ўзбекистон-Буюк Британия ҳарбий соҳадаги алоқаларини янада мустаҳкамламоқда
2019-й. 17-февраль 02:45
Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Буюк Британия ва шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Мудофаа вазири Гевин Александр Уилямсон билан учрашди.
Ўзбекистон-Буюк Британия Савдо-саноат кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади
2019-й. 17-февраль 02:40
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мюнхен шаҳрида (Германия) Буюк Британия ва шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг ташқи ишлар давлат вазири Алан Дункан билан учрашди.
Орол денгизида ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш учун 100 млрд сўм ажратилади
2019-й. 17-февраль 02:35
Денгиз қуриши ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Қуриган денгиз ўрнида 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонни эгаллаган “Оролқум” саҳроси пайдо бўлди.
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори тайинланди
2019-й. 17-февраль 02:30
Филиалнинг асосий вазифаси юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳисобланади.
Акфа университети ташкил этилади
2019-й. 17-февраль 02:28
Акфа университетида фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Олийгоҳда таълим жараёни инглиз тилида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқади
2019-й. 17-февраль 02:20
Банкнотнинг мавзуси буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек фаолияти ва унинг астрономия фанидаги ютуқларига бағишланган. Унинг ўлчами 144 х 78 мм. бўлиб, махсус ҳимояланган қоғозда чоп этилган. Банкнот марказида Ўзбекистон Республикаси харитасининг чегараси акс эттирилган бўлиб, унда буюк олим Мирзо Улуғбек ўз илмий фаолиятини олиб борган Самарқанд шаҳрининг жойлашган ўрни белгиланган. Хаританинг фони узлуксиз равишда такрорланувчи “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” микроматни билан тўлдирилган.
Миссисипи штати билан инновацион ҳамкорликка келишилди
2019-й. 16-февраль 10:20
АҚШнинг «Valmont Industries, Inc.» компанияси Ўзбекистон қишлоқ хўжалик майдонларида сув ресурслари сарфини «ақлли» технологиялар асосида назорат қилувчи инновацион суғориш тизимларини жорий этади.


Реклама

МБ валюта курслари: 19.02.2019 й.

8392.20 -0.035%
9477.31 -0.344%
126.25 -1.112%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ