Иқтисод

Январ ойида экспорт – импорт юқорилади
2019-й. 20-февраль 02:18
2019-йил январ ойи якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси $ 3 млрд 351 млн 428,8 минг ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,8% га ўсди.
Дания билан балиқчилик соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда
2019-й. 19-февраль 12:59
“Aller Aqua GmbH” компанияси юқори оқсилли озуқа ишлаб чиқариш учун корхона тузиш ҳамда сотиш учун дилерлик тармоқлари ва омборларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон делегацияси вакиллари Венгриянинг атом энергетикасига оид қонунчилиги  билан танишишди
2019-й. 18-февраль 23:59
"Ўзатом" агентлигининг хабар беришича, ташриф давомида Венгрия парламенти (Миллий мажлис) вице-спикери Иштван Якоб билан учрашув ўтказилган. Якоб Венгрия ҳукумати Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим стратегик ҳамкор сифатида кўришини таъкидлаган. Шу билан бирга, 2017 йилда Тошкентда Венгрия элчихонасининг очилиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожида муҳим қадам бўлганини қайд этган.
ОТБ вакиллари мамлакатимиз ёқилғи-энергетика тармоғига ҳам молиявий ҳам техник ёрдам кўрсатишга тайёр
2019-й. 18-февраль 22:59
Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида, шу жумладан электр энергиясини ишлаб чиқаришни тақсимлашдан то тарқатишгача бўлган жараённи ўзида қамраб олган энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. Хусусан, ОТБ вакиллари ташрифи давомида Жиззах вилоятида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси билан танишдилар.
Ўзбекистон давлат бошқарувига Малайзия тажрибасини қўллаш мумкинми?
2019-й. 18-февраль 12:50
Бугунги кунда Малайзия ҳукуматининг фаолияти таркибий ислоҳотларни мустаҳкамлаш, аҳоли даромадини ошириш ва глобал муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Мамлакатда “рақамли иқтисодиёт”ни кенг жорий қилиш ишлари амалга оширилмоқдаки, бу наинки жуғрофий нуқтаи назардан, балки жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олишга қаратилган. Малайзия тажрибаси юртимизда кенг ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда Ўзбекистон давлат бошқарувига қўллаш имкониятлари нуқтаи назаридан қимматли тажриба бўлиб хизмат қилиши мумкин.
БМТТД капитал бозорни ривожлантиришга оид ҳатти-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда
2019-й. 18-февраль 02:01
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг ушбу йиғилишни очиб берди ва мамлакатда иқтисодиётнинг янада ўсишини таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини қайд этди. Бу борада капитал бозорини ривожлантириш ва давлат активларини самарали бошқаришга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммолар мавжуд бўлиб, улар белгиланган масалаларда давлат бошқарувини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро молия бозорларига муваффақиятли интеграциясини таъминлашга йўналтирилган стратегик чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини тақозо этиши таъкидланди.
АҚШдаги манфаатли учрашувлар
2019-й. 18-февраль 01:50
Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси берган маълумотларига кўра, ташриф доирасида Миссисипи штати вакиллари билан қишлоқ хўжалиги ва инновацион технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида бир қатор битимлар имзоланди. Миссисипи губернатори Фил Брайант билан бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар  қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, ўрмон хўжалиги, паррандачилик ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилишди. Айтиш керак, Миссисипи қишлоқ хўжалиги соҳасида АҚШда етаки ўринларни эгаллайди, ушбу штатда 36 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. 2018 йил якунларига кўра, ҳудуднинг ялпи миллий маҳсулоти ҳажми 113 млрд долларни ташкил этди.
Канаданинг «Blockfusion» компанияси Ўзбекистонда 5G алоқани жорий қилишга  кўмаклашади
2019-й. 14-февраль 09:56
«Blockfusion» компанияси Ўзбекистонда юқори технологияларни жорий қилиш, жумладан, қуёш батареялари ва панеллари, юқори тезликдаги 5G алоқа билан таъминлаш масалаларида кўмаклашади.
Chevrolet Tracker ва Chevrolet Malibu автомобилларини муддатли тўловга сотиб олиш мумкин
2019-й. 14-февраль 09:34
Эндиликда харидор Lacetti автомобилининг нархи қийматидаги тўловни амалга ошириб (128 млн сўм) Tracker автомобилини, Tracker автомобили нархи қийматидаги тўловни амалга ошириб эса (215 млн сўм) Malibu автомобилини харид қилиш имкониятига эга бўлади. Айнан ушбу миқдордаги дастлабки тўловларни амалга оширган ҳолда, сиз Malibu ва Tracker автомобиллари эгасига айланишингиз мумкин. Бунда автомобилнинг қолган суммаси 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўланади.
Пойтахтимиздаги янги метро линияларини қуришда Германиянинг “Herrenknext” корпорацияси билан ҳамкорлик қилинмоқда
2019-й. 14-февраль 04:53
Юнусобод метро йўналишидаги “Янги Юнусобод” ва “Туркистон” бекатларининг қурилиш-монтаж ишлари очиқ ва ёпиқ усулда олиб бориляпти. Линиянинг ёпиқ қисмида қурилиш ишларини бажариш учун “Herrenknecht AG” гуруҳи билан ҳамкорликда горизонтал бурғулаш техникаси келтирилган. “Махсустемирбетон буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш заводи” унитар корхонаси томонидан тайёрланган тюбинглар мазкур мажмуа ёрдамида ўрнатиб борилмоқда.


Реклама

МБ валюта курслари: 19.02.2019 й.

8392.20 -0.035%
9477.31 -0.344%
126.25 -1.112%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ