Молия

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг делегацияси РФга ташриф буюрди
2018-й. 27-февраль 14:52
2018 йилнинг 19-21 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюрди.
Тадбиркорлар тижорат банклари фаолиятидан мамнунми?
2018-й. 23-февраль 11:01
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ана шу масала муҳокама этилди. Унда депутатлар Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Холиқовнинг ҳисоботини тинглади.
Ўзмиллийбанк Германиянинг АКА банки билан 100 млн евролик шартнома имзолади
2018-й. 20-февраль 16:26
2018 йил 19 февраль куни Франкфурт Майнда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Германиянинг «АКА Банк» (AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH) ўртасида Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш учун 100 миллион евролик кредит шартномаси имзоланди.
Анваржон Эргашев “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ бошқарувининг ўринбосари этиб тайинланди
2018-й. 09-февраль 15:30
Анваржон Абдумажитович Эргашев Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 февралдаги қарори билан “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки бошқарувининг ўринбосари этиб тайинланди.
МБ қайта молиялаш ставкасини 14 фоиз миқдорида қолдирди
2018-й. 08-февраль 11:02
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз миқдорида қолдириш бўйича қарор қабул қилинди.
“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ 2017 йилда 80,3 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлади
2018-й. 06-февраль 15:07
Алоҳида қайд этиш жоизки, компания бир неча йиллар мобайнида мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан ҳисобланади. Ҳусусан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2017 йил якунларига кўра 22,5 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришди. Бу 2016 йилги (17,8 млрд. сўм) кўрсаткичга нисбатан 126,4%га кўп демакдир ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида компаниямиз 19 % улуш билан бир неча йиллар давомида 2-ўринни эгаллаб келмоқда.
Саудия Арабистонининг ривожланиш фонди Ўзбекистонга 50 млн. АҚШ долларлик кредит ажратди
2018-й. 02-февраль 15:20
Саудия Арабистонининг ривожланиш фонди Ўзбекистон Республикасига 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ажратди. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Банк ходимларининг тушлик танаффус вақти ўзгарди
2018-й. 31-январь 14:20
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/1-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ходимларнинг тушлик танаффус вақти соат 13:00 дан соат 14:00 гача этиб белгиланди.
Адхам Исламов Марказий банк Бошқаруви Раисининг ўринбосари этиб тайинланди
2018-й. 31-январь 14:13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адхам Рустамович Исламов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
«Асака» банкнинг жами активлари 24,27 трлн. сўмни ташкил этди
2018-й. 18-январь 12:41
«Асака» банк жами активлари 2018 йил 1 январь ҳолатига 24276,4 млрд.сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13827,4 млрд.сўмга ёки 2,3 бараварга ўсди.


Реклама

МБ валюта курслари: 19.06.2018 й.

7883.99 -0.321%
9150.95 -1.668%
124.89 -1.444%
Бошқа валюталар

Реклама



Ижтимоий тармоқ