2018-й. 09-февраль 15:49
Ахборот ва коммуникация технологиялари соҳаси бугунги кунда жаҳон иқтисодиётининг жадал ривожланаётган соҳаларидан биридир. Иқтисодий ўсиш ва иқтисодиёт тармоқларини юксалтирувчи, ҳаракатга бошловчи кучга айланган мазкур йўналиш барча соҳаларнинг иқтисодий жараёнларини сезирлари даражада ўзгартириб, янги босқичга кўтармоқда. Шунингдек, ахборот технологияларининг ривожи — инсоннинг ақлий меҳнати, илм ва тафаккурининг меваси бўлган ахборот ҳамда маҳсулотларга асосланган янги турдаги иқтисодиётнинг ташкил топиши учун ҳам замин яратмоқда.