Палов “ЮНЕСКО”нинг номоддий маданий мерослар рўйхатига киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “ЮНЕСКО”нинг 2016-йилнинг 28-ноябридан 2-декабригача Аддис-Абеба (Эфиопия) шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида миллий таом ҳисобланган палов “ЮНЕСКО”нинг номоддий маданий мерослар рўйхатига киритилди.

Ҳаммаси бўлиб шу кунлар давомида мажлис иштирокчилари томонидан рўйхатга киритиш учун кўриб чиқиш учун 37 та мурожаат муҳокама қилинди. Шулар орасида палов ҳам бор эди.