Ўзбекистон ва Жанубий Корея иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Жанубий Корея Молия вазири Ю Иль Хо ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Сеулда учрашув ўтказишди.

Жанубий Корея Молия вазири Ю Иль Хо томонлар энергетика ва ресурслар соҳасидаги ҳамкорликда фаол эканликлари ҳамда саноатда ҳам ҳамкорликни мустаҳкамлашни қайд этди.

Унинг маълумотларига кўра, мамлакатлар Жанубий Корея компанияларининг Тошкентдаги лойиҳаларни амалга оширишдаги, жумладан, Тошкент аэропортининг янги терминалини қурилишидаги иштирокини кенгайтириш зарур.

Жанубий Корея мазкур лойиҳаларни Корея иқтисодий ривожланишга кўмак фонди (EDCF) орқали қўллаб-қувватлашни режалаштирган.