ФРА Ўзбекистонда ўзининг биринчи лойиҳасини молиялаштиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Франция ривожланиш агентлиги (ФРА) Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни модернизациялаш бўйича ўзининг биринчи лойиҳасини молиялаштиради.

2016-йилнинг 19-декабрь куни ФРА ва Ўзбекистон Ҳукумати мазкур лойиҳани молиялаштиришга мўлжалланган умумий миқдори 23,5 млн. евро бўлган кредит келишувини имзолади. Қайд этамиз, бу ФРА ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган биринчи кредит келишувидир.