Бакуда “Artel”нинг ваколатхонаси очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бакуда “Artel” компаниялари гуруҳининг ваколатхонаси очилди, дея хабар беради “Жаҳон” АА.

“Azer Artel” компанияси Ўзбекистоннинг “Artel” бренди остидаги маҳсулотларининг эксклюзив дистрибьютори ҳисобланади.

Корхона Озарбайжон харидорларига замонавий телевизор, совуткич ва кондиционерлар, ҳамда бошқа маҳсулотларнинг кенг туриларини таклиф қилади.

Агарда “Artel” товарлари яхши сотилса ва харидоргир бўлса, “Azer Artel” компанияси ўз офисларини Озарбайжоннинг бошқа шаҳарларида ҳам очишни режалаштирган. Ҳозирда Баку шаҳрида яна битта савдо нуқтасини очишни режалаштирмоқда.