Президент 27 та мамлакат учун визаларни бекор қилишни 2021-йилгача кечиктирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016-йилнинг 2-декабрь куни имзолаган фармонига 2016-йилнинг 22-декабрь куни ўзгартириш киритди. Унга кўра, эндиликда 27 та мамлакат учун визаларни бекор қилишни 2021-йилнинг 1-январигача кечиктирилди.

Фармонда қайд этилишича, мазкур кечиктириш бўйича таклифни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар беришган.

Натижада, 2021-йилнинг 1-январидан юртимизга 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга сайёҳлик мақсадида келган Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония фуқаролари ҳамда Бельгия, Индонезия, Хитой (сайёҳлик гуруҳлари таркибида), Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга сайёҳлик мақсадида ташриф буюрувчи 55 ёшдан ошган фуқаролари учун виза тартибини бекор қилинади.