“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Лондон-Тошкент йўналишида махсус тариф татбиқ этди
2017-й. 09-январь 12:33
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Лондон-Тошкент йўналишида махсус реклама тарифини татбиқ этди.
Авиакомпания матбуот хизматининг хабарига кўра, Лондон-Тошкент-Лондон йўналиши бўйича авиачипталар нархи 395 фунт стерлинг қилиб белгиланди.
“Мазкур тариф 2017-йилнинг 28-февралига қадар амалда бўлади. Мазкур тариф бўйича жойлар ўрни чекланган”, - дея қайд этади авиакомпания.