Ўзбекистон МИЗларнинг ривожланиши учун 23,7 млрд. сўм йўналтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси 2017-йилда махсус индустриал зона (МИЗ)ларнинг ривожланиши учун 23,7 млрд. сўм миқдорида сармоя киритмоқчи. Мазкур маблағлар МИЗларнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланади.

Шу маблағларнинг 1,556 млрд. сўмга яқини “Навоий” МИЗга, 17,145 млрд. сўмдан ортиқроғи “Ангрен” МИЗга ва 5 млрд. сўмга яқини “Жиззах” МИЗга йўналтирилади.