Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 6-январь кунидан бошлаб Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с. учун (ташқи каналда) $87,57 га туширилганини маълум қилади. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг матбуот хизмати хабар беради.

Бу йил тарифлар биринчи марта туширилди. Эслатиб ўтамиз, 2016-йилда тарифлар ўн икки марта туширилганди. 2016-йилнинг январь ойидан декабрь ойигача 1 Мбит/с. учун $156,24 дан, $91,50 гача туширилганди.