ФИФА талқини бўйича 2016-йилнинг энг яхши футболчиси деб Криштиану Роналду топилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2016-йилнинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. ФИФА талқини бўйича 2016-йилнинг энг яхши футболчиси деб “Реал” Мадрид жамоаси ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду топилди.

Португалиялик футболчига франциялик Антуан Гризманн ва аргентиналик Лионель Месси рақобатчилик қилишди.

Англиянинг “Лестер Сити” жамоаси бош мураббийи италиялик мутахассис Клаудио Раньери 2016-йилнинг энг яхши эркаклар футболи мураббийи деб топилди.

АҚШлик Карли Ллойд 2016-йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди. Германиялик Сильвия Найд эса 2016-йилнинг энг яхши аёллар футболи мураббийи деб топилди.