2016-йилда янги рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотлар сони 83836 тани ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилда янги рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотлар сони 83836 тани ташкил этди. Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 7744 таси Тошкент шаҳри, 11193 таси Самарқанд, 10879 таси Тошкент, 8120 таси Қашқадарё, 7384 таси Андижон, 6668 таси Фарғона, 5720 таси Сурхондарё, 5610 таси Жиззах, 4539 таси Бухоро, 4342 таси Наманган, 4147 таси Хоразм, 2370 таси Сирдарё, 2278 таси Навоий вилоятлари ва 2842 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 54445 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 9661 таси саноат ва қурилиш, 8549 таси савдо, 2840 таси яшаш ва овқатланиш хизматлари, 1666 таси ташиш ва сақлаш ҳамда 6675 таси бошқа фаолият турларида ташкил этилди.

2017-йил 1-январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) умумий сони 268,4 мингтани ташкил этиб, шундан 218,2 мингтаси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.