Сервер Джепаров Эрон клуби назарига тушди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ярим ҳимоячи Сервер Джепаров ўз фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Эрон ОАВ хабар бермоқда.

“Tasnim” агентлигининг хабар беришича, Эроннинг “Истиқлол” клуби ҳозирда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон терма жамоасининг ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолаши мумкин.

Агентликнинг маълумотларига кўра, Эрон клуби Сервер Джепаровни сотиб олганлиги учун “Локомотив” жамоасига 800 минг евро тўлайди.