Ўзбекистон терма жамоаси Дания ёшлари билан ўйин ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дания U-23 ёшлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар беради.

ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ўйин 2017-йилнинг 22-январь куни Дубайда ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 21-24-январь кунлари БААда йиғин ўтказади.

Йиғин доирасида Самвел Бабаян шогирдлари 23-январь куни Грузия термаси билан ҳам ўйнашади.

Февраль ойида терма жамоамиз Анталия (Туркия)да йиғин ўтказади ва 12-февраль куни жамоамиз Арманистон термаси билан куч синашади.