“Shinhan” банки IUT нинг талабаларига 3 та стипендия тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги “Shinhan” банки ваколатхонаси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) нинг 3 нафар талабаларига бир маротабалик стипендия тақдим этди.

Жанубий Кореянинг энг йирик банкларидан бирининг тақдим этган стипендияси талабаларга ўқиш учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш имконини беради.

Қуйидаги талабалар “Shinhan” банкининг стипендиясига лойиқ деб топилдилар: биринчи босқич талабаси Нафиса Муҳиддинова, иккинчи босқич талабаси Бахтиёр Тожиев ва учинчи босқич талабаси Ильдар Эргашев.

IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: “Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги “Shinhan” банки ваколатхонасига бизнинг талабаларимизни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдиради. Умид қиламизки, “Shinhan” банки ҳамда IUT ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланади ва томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича ишлашади”.