ЖБ: 2017-йилда Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 2,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон Банкининг январь сонидаги “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” номли маърузасида 2017-йилда Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 2,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда дейилган.

2017-йилнинг 10-январь куни Жаҳон Банки “Жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари” номли маърузани чоп этди. Сешанба куни чоп этилган маърузада қайд этилишича, ўтган йили бутун дунёда кузатилган иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишидан сўнг, 2017-йилда Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 2,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.