Тошкентда Исроил ҳужжатли киноси кунлари бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 23-25-январь кунлари Тошкентда Исроил ҳужжатли кино кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси Матбуот хизмати хабар беради.

23-январдан 25-январга қадар ҳар куни соат 18:00, Алишер Навоий номидаги Кино саройида (собиқ Панорама) Исроил давлатининг ҳужжатли фильмлари намойиш этилади. Кириш бепул.