Туризм қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг янги ўринбосарини тайинлади.

Президент қарорига биноан, Шохруҳ Шораҳметов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг янги ўринбосари этиб тайинланди.

Мазкур тайинланишгача Шохруҳ Шораҳметов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Фан ва ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармасининг бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.