Ўзбекистон - Грузия 2:2

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дубайдаги The Sevens стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлими якунида Элдор Шомуродов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 69-дақиқасида Теймураз Шониа мувозанатни тиклади. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.

77-дақиқага келиб Саба Лобжанидзе Грузияни олдинга олиб чиқди. 1 дақиқадан кейин Элдор Шомуродов дубль қайд этиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйинда бошқа голлар киритилмади ва 2:2 ҳисоби сақланиб қолди.