“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кичик бизнесга 1,12 трлн. сўмлик кредит ажратди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йил давомида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан 3,86 минг нафардан ортиқ кичик бизнес вакилларига 1,12 трлн. сўмлик кредитлар ажратилган, бу эса 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга кўпдир.

Банк матбуот хизматининг хабарига кўра, 2952 нафар тадбиркорларга берилган микрокредитлар ҳажми 112 млрд. сўмни ташкил қилиб, 31 фоизга кўпайган. Ажратилган кредитлар ҳисобига эса иқтисодиёт тармоқларида 9850 та янги иш ўринлари яратилди.