Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б. этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида кадрлар ўзгариши содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзахидов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияга раис этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б. этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Ахборот технологиялари ва Коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.