Қайта молиялаш ставкаси 9 фоиз даражасида қолдирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражасида ўзгартирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қайта молиялаш ставкасининг ушбу даражаси инфляциянинг мақсадли прогноз параметрлари доирасида бўлишини таъминлаш ҳамда инвестицион фаолликни рағбатлантириш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали пул-кредит сиёсатини юритиш учун хизмат қилади.