Денис Истомин ATPнинг янги рейтингида 37 поғона юқорилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ATPнинг янги эълон қилинган рейтингида 37 поғона юқорилади.

“Australian open-2017” мусобақасидаги муваффақиятли иштирокидан сўнг Денис Истомин ATPнинг янги рейтингида 37 поғона юқорилади ва эндиликда 80-ўринни эгаллаб турибди.