Бухоро шаҳрида “Ипак ва Зираворлар” фестивали

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Бухоро шаҳрида яна бир катта тантанали тадбир. Шу кунлари қўҳна ва навқирон Бухоро шаҳри бўйлаб “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтиши мўлжалланган. Навбатдаги фестиваль 16-маротаба ўтказиб келинаётгани унинг мақеи ва обрўсидан далолат беради.

Халқимизнинг бой моддий ва маънавий мероси, урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилиги, тасвирий ва амалий санъатини асраб-авайлаш, ривожлантириш ҳамда уларни мамлакатимизда ва хорижда кенг тарғиб қилишга кўмаклашиш, Бухоронинг туризм йўналишидаги истиқболларини намойиш этиш мақсадида Бухоро шаҳрида бир неча йилдан буён “Ипак ва зираворлар” фестивали ўтказиб келинмокда.

Ушбу фестивалга доимий равишда минглаб ҳамюртларимиз билан биргаликда хориждан, республикамиздаги турли вилоятлардан туристик ташкилотлар, меҳмонхона ҳўжаликларининг вакиллари, ҳунармандлар ҳамда юртимиздаги дипломатик ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этиши анъанага айланган.

Бухоро шахрида жорий йилнинг 26-28 май кунлари ўтказиладиган ХVI анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивалига хорижий ва республикамизнинг оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ҳамда республикамиздаги йирик туристик ташкилотларнинг “Ипак ва зираворлар” фестивалида иштирок учун таклиф қиламиз.