Жаҳон банки ва БМТ Тараққиёт Дастури бирлашган гуруҳи миссияси вакиллари билан учрашув

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Жаҳон банки ва БМТ Тараққиёт Дастури бирлашган гуруҳи миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур делегация юртимизга “Ўзбекистонда инвестиция муҳитини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташриф буюрган.

Суҳбат чоғида миссия Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимизда ахборот-коммуникация соҳасини истиқболда ривожлантириш бўйича режалар билан танишди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.