АҚШ долларининг расмий курси 3,5 минг сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 14 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади.

Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси 3,5 минг сўмдан ошди. Ўтган ҳафтага нисбатан 47,71 сўмга ортди ва 3500,01 сўмни ташкил этди.

Йил бошига нисбатан долларнинг миллий валютага нисбатан курси 260,39 сўмга ёки 8,04 фоизга ўсди.

Қайд этамиз, АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий курси 28 февраль куни 3,4 минг сўмдан ошган эди.