“WorldFood” ва “AgroWorld Uzbekistan” кўргазмалари ўтказилишга тайёр

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 29-31 март кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да озиқ-овқат ҳамда агросаноат оламидаги энг кутилаётган воқеалар “WorldFood” ва “AgroWorld Uzbekistan” кўргазмалари ўз ишини бошлайди.

Кўргазмаларнинг очилишига икки ҳафта қолганда ташкилотчилар дастлабки маълумотларни тақдим этдилар: бу йилги тадбирда дунёнинг 25 мамлакатидан 200 дан ортиқ компаниялар ўз иштирокларини тасдиқлашди.