“Beeline” талабалар учун “Учинчи авлод” дастурини ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Энг йирик алоқа оператори Beeline Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) глобал ижтимоий ташаббуси доирасида “Учинчи авлод-2017” ташқи таълим дастури бошлангани ҳақида хабар беради.

Икки йил аввал “Учинчи авлод” Make Your Mark лойиҳасининг илк дастури сифатида танланган эди. 2017 йилда дастурнинг IХ мавсумида 2009 йилдан шу кунга қадар иштирокчиларнинг энг кўп сони қабул қилинади: 22 киши “Beeline”нинг тижорат дирекцияси, техник дирекцияси, ахборот технологиялари дирекцияси, жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш дирекцияси, шунингдек “Beeline”нинг стратегик лойиҳалари дирекциясида амалиёт ўташ очилган. Сўров ва резюмелар яхши академик натижаларга эга бўлган III ва IV курс талабаларидан graduate@beeline.uz электрон манзили бўйича қабул қилинади.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори София Гайнутдинова шундай деди: “Саккиз йил аввал жорий этилган “Учинчи авлод” дастури айни пайтгача таълим ва иш билан таъминлаш соҳасидаги бизнеснинг очиқ-ойдинлигининг энг ёрқин намуналаридан биридир. Йил сайин, Veon гуруҳининг трансформациясини аҳамиятга олган ҳолда, амалиёт дастурида digital-мезон кучайиб бормоқда, бу эса талабаларга жаҳон даражасидаги компанияда керакли билим ва малака олишларига кўмак беради”.

Яқин кунларда бир неча олий ўқув юртларида Beeline мутахассислари “Учинчи авлод-2017” бўйича қатор тақдимотлар ўтказадилар. Дастурнинг саралаш босқичларига Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги Вестминстер университети, Тошкентдаги Москва давлат университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Cингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехник университети, шунингдек бошқа олий ўқув юртлари талабалари таклиф этилди.

“Бу йили биз рекорд даражасидаги амалиётчиларни қабул қиламиз, – белгилаб ўтди “Unitel”нинг жамоатчилар билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков. – Ҳаммаси бўлиб эса, лойиҳада саккиз йил мобайнида 839 талаба ариза топшириб, улардан 119 нафари амалиёт босқичигача етиб келишган. Ўтган мавсумларнинг натижалари бўйича 44 амалиётчи “Beeline”га ишга олинган, ва уларнинг кўпчилиги компанияда аъло даражадаги карьера қила олганлар”.

Амалиёт натижалари бўйича энг муваффақиятли талабаларга олийгоҳдаги ўқиш билан келиштирилган ҳолда индивидуал иш тартиби, келажакда эса – “Beeline”да доимий иш ўрни таклиф қилинади. "Учинчи авлод" доирасида амалиёт ўташ 2017 йилнинг июнь-август ойларига режалаштирилган.

Make Your Mark ташаббуси 2014 йилнинг декабрь ойида жорий этилган бўлиб, VimpelCom‘нинг корпоратив ижтимоий мажбуриятлари стратегиясининг асосий элементи ҳисобланади. Унинг мақсади - ёшларга келажакларини барпо этишда ёрдам бериш, уларга технологик асбоб-ускуналар, тажриба ва билим, таълимни кенгайтириш, порлоқ келажаклари йўлидаги тўсиқларни ўтишда ёрдам бериш.