Тошкентда янги фармацевтик компания очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида ҳинд капитали билан янги фармацевтик компания очилишининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

“Шаяна Фарм” МЧЖ компанияси томонидан ташкил этилган “Well Med Pharm” шўъба корхонаси дори-дармонлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Ҳиндистон компанияси янги корхонага 4,5 млн. доллар миқдорида молия киритган. “Well Med Pharm” шўъба корхонаси таблеткалар, капсулалар, малҳамлар, дамламалар ва бошқаларни ишлаб чиқаради.